Sayt test rejimida ishlamoqda

Yangiliklar

.

Фан ойлиги

22-noyabr 2022-yil
image

Хорижий тиллар фан ойлиги давом этмоқда 

Ноябрь –хорижий тиллар фан ойлиги муносабати билан вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги таълим муассасаларида инглиз тилидан очиқ дарслар, семинар-тренинглар ташкил этилмоқда. Ангор туманидаги 42-сонли умумтаълим мактабида мактаб ўқувчиларнинг инглиз тили фанига қизиқиши, ўзлаштиришини ошириш мақсадида Америка Қўшма Штатларининг Техас штатидан тажриба алмашиш мақсадида вилоятимизда бўлиб турган Кен Майр таклиф этилди. 
Шунингдек,  меҳмон ўқувчилар учун бир соатлик очиқ дарс ўтиб берди. Очиқ дарсда хорижлик мутахассис ўқувчилар билан савол-жавоблар ўтказиб, уларнинг инглиз тилида бемалол ва равон сўзлашишини синовдан ўтказди. 
Тадбир давомида ўқувчилар жаҳон мусиқасидан намуналар куйлаб, ўз маҳоратларини намоён этишди.

surxon_xt@exat.uz
@surxondaryo.mmtb
@surxonvmmtb
/sv_mmtb