Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Очиқ мулоқот

22 ноябрь 2022 йил
image

ВИЛОЯТ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИДА НАВБАТДАГИ ОЧИҚ МУЛОҚОТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Сулув Ҳамидова ҳамда туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари, кадрлар бўйича инспектор методистлари, бош иқтисодчи ва ҳисобчилар ҳамда бўлимларнинг  эксплуатация  ходимлари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. 

Очиқ мулоқотда туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги таълим муассасалари тизимида коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш, унинг салбий оқибатлари ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, педагогларнинг иш ҳақини ўз вақтида тўлаш, ўқитувчи–мураббийларга шарт-шароитлар яратиш, ёш салоҳиятли кадрларни қўллаб-қувватлаш ҳамда куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш, мавсумда юзага келадиган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш борасида масъулларга керакли топшириқлар берилди. Шунингдек, йиғилиш давомида умумтаълим мактабларда таълим сифатини ошириш борасида муҳим устувор вазифалар белгилаб олинди.

surxon_xt@exat.uz
@surxondaryo.mmtb
@surxonvmmtb
/sv_mmtb